Энагалик қилиш учун Туркияга кетган аёл фохишаликка мажбурланди

Ўзбекистоннинг Туркия Республикаси Истанбул шахридаги Бош консулхонасига фоҳишалик қилишга мажбурланган икки фарзанднинг онаси мурожаат қилган. Бу ҳақда Истанбул шахридаги консуллик хабар берди.
Маълум бўлишича, 2021 йил август ойида аёл энагалик қилиш учун алдов йўли билан Истанбулга олиб келинган ва фоҳишалик қилиш учун мажбурланган.
30 октябрь куни аёл у ердан қочиб, Ўзбекистон консулхонасига келган.
“Ўзбек аёлар ҳуқуқлари жамияти” (Ozbek Kadın Hakları dernegı) билан ҳамкорликда аёлнинг шахсий ашёлари ва ҳужжатлари қайтариб олиниб, ҳозирги вақтда ватандошимизнинг юртимизга қайтиши билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг