Электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сони 3 миллионга етди
Йил бошидан бери Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да 50 дан ортиқ янги электрон давлат хизматлари жорий қилиниб, умумий онлайн хизматлар сони 355 та бўлди.
Ягона портал фойдаланувчилари сони эса йил аввалига нисбатан 2,8 баробар, яъни қарийб 2 миллионга ортиб, 3 миллион нафарга етди.
my.gov.uz электрон хизматларидан фойдаланиш кўрсаткичи йил бошидан бери 10,9 миллиондан зиёдни ташкил этиб, бу офлайн тарзда фойдаланилганлардан деярли 2 баробарга кўпдир.
"my.gov.uz"нинг мобил иловаси (https://play.google.com/store/... ҳам 2022 йилда 50 турдаги янги онлайн хизматлар жорий қилиниб, иловадаги электрон давлат хизматлари сони 156 тага етказилди.
«Mobile-ID» тизими фойдаланувчилари сони 108 мингдан ошиб, уларнинг 40 мингдан зиёди "my.gov.uz"нинг мобил иловаси орқали ва 68 мингдан ортиғи Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг