Электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олганлар давлат ва жамият манфаатларига қарийб 430 миллион сўм зарар етказди

14:49 03 Май 2025 Жамият
234 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида «А.Б.» МЧЖ раҳбари Ф.А. Чиноз тумани, «Афғон» МФЙ ҳудудидаги мактаб ошхонасида тижорат мақсадида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб олганлиги фош қилинган.

Мазкур қонунбузилиш ҳолати натижасида жами 248,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ҳам аниқланган.

Унга кўра, фуқаро Д.Т. давлат рўйхатидан ўтмасдан новвойчилик билан шуғулланиб, 209,7 млн сўмлик табиий газдан, фуқаро Б.Ч. «Қозоқовул» МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш цехида тижорат мақсадида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 178,9 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош қилинган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?