Электр энергияси истеъмоли: Рекорд янгиланди
Ўзбекистонда 25 ва 26 июль кунлари энерготизим бўйича мутлақ тарихий рекорд кўрсаткичлар янгиланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 25 июль куни соат 15:47 да ҳаво ҳарорати +39,7 даражада (Тошкент шаҳрида) Ўзбекистон энерготизимида истеъмол қуввати 11 822 MW'ни ташкил қилган. Мазкур кўрсаткич ёз даври учун тарихдаги абсолют рекорд бўлиб, 2023 йил 28 июлда (+40 даража) қайд этилган энг юқори истеъмолга нисбатан 343 MW кўп бўлган.
Шунингдек, 26 июль куни ёзги максимал суткалик электр энергияси истеъмоли 253,3 млн KW•h'ни ташкил этиб, 2023 йил 28 июль кунги ёзги максимал истеъмолдан 0,9 млн KW•h кўп бўлган.
Тошкент шаҳрида 26 июль куни абсолют тарихий рекорд истеъмол қуввати соат 14:27 да кузатилиб, 1705 MW'ни ташкил этган. Бу ўтган йил 27 июль (+40,1 даража) кунида кузатилган максимал истеъмолга нисбатан 97 MW кўпдир.
Аномал ҳарорат фонида ҳаво ва кабель электр узатиш линияларининг ўтказувчанлик қобилияти пасайиши сабабли пойтахтнинг алоҳида электр тармоқ хўжалик объектларида (соат 11:00 дан соат 17:00 гача) ўта кучли юкланишлар қайд этилган. Мазкур ҳолат тизимли аварияларнинг ривожланишига йўл қўймаслик ва пойтахт истеъмолчиларнинг тартибсиз оммавий узилишларининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар истеъмолчиларига қисқа муддатли вақтинчалик чекловлар киритишни талаб этган.
«Истеъмолчилардан тармоқда кенг кўламли носозликлар юзага келишининг олдини оладиган, анча узоқ вақт тузатишни талаб қиладиган ҳолгача етиб бормаслик учун қисқа муддатга электр энергиясини узиб туришга тўғри келадиган бундай зарурий чоралар бугун ўта муҳим эканини тўғри тушунишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Вазирликка кўра, айни пайтда кундузги соатларда энерготизимда жами 1300 MW захира қувватлари мавжуд бўлиб, истеъмол талабининг қарийб 1900 MW қисми ёки 16 фоизи қуёш фотоэлектр станциялари ҳисобидан қопланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг