Элдор Шомуродовда коронавирус аниқланган. У «Верона»га қарши ўйинда қатнаша олмайди

17:37 18 Февраль 2022 Спорт
671 0

Фото: Getty Images Sport

Эртага, 19 февраль куни Италия А Сериясининг 26-турида «Рома» ўз майдонида «Верона»ни қабул қилади. Клуб келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиш имкониятини қўлга киритиш учун тўртинчи ўринда бораётган «Ювентус» билан ўртадаги олти очколик фарқни йўққа чиқариши керак.

Шу боис, «Верона»га қарши ўтказиладиган ўйинда римликлар фақат ғалаба қозонишга мажбур. Моуриньо шогирдлари ички чемпионатда сўнгги тўртта турдан иккитасида очко йўқотди. Рақиб жамоа эса учтасида зафар қучиб, фақат Туринда «Ювентус»га ютқазди.

Италия матбуотининг ёзишича, муҳим учрашувда «Рома»нинг бир неча футболчилари, хусусан, Элдор Шомуродов қатнаша олмайди. Маълумотларга қараганда, ҳамюртимизда ва Генрих Мхитарянда коронавирус аниқланган. Манбага кўра, Карлес Перес ҳам вирус юқтирган бўлиши мумкин.

Шунингдек, Моуриньонинг севимли шогирди Николо Дзаньоло ҳам бу галги баҳсни жароҳатлари сабаб ўтказиб юборади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер