Элдор Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Рим клубининг мураббийлар борасидаги муваффақиятсизлиги давом этади

Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов тўп сураётган Италиянинг «Рома» футбол клуби бош мураббийи Иван Юрични истеъфога чиқарди. Бу қарор жамоанинг "Болоня"га 3:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг қабул қилинди. Бу ҳақда «BBC Sports» хабар берди.
Қайд этиш керакки, Юрич жамоани атиги 12 ўйинда бошқарди. Хорватиялик 49 ёшли мураббий сентябрь ойида Даниеле Де Россининг ўрнига тайинланган эди. Де Росси эса Жозе Моуринё кетганидан сўнг саккиз ой давомида жамоани бошқарган. Юрич бошчилигида «Рома» 4 та ғалаба, 3 дуранг ва 5 та мағлубият қайд этди.
«Рома» эгаси «The Friedkin Group» Юричнинг меҳнатини қадрлаб, унга миннатдорчилик билдирди. Улар янги бош мураббий излаш жараёни бошланганини ва яқин кунларда эълон қилинишини маълум қилишди. Ҳозирда жамоа А Серияда 12-ўринда ва Европа Лигасида 20-ўринда бормоқда.
Маълум қилиш керакки, Элдор Шомуродов «Рома» сафида тўп сурмоқда. Янги мураббий тайинланиши Шомуродовнинг жамоада ўрни ва ўйин вақтига таъсир қилиши мумкин. Бўлажак «бўрилар» йўлбошчиси лавозимига номзодлар орасида собиқ Италия ва «Манчестер Сити» мураббийи Роберто Манчини ва Клаудио Ранерри номзодлари кўпроқ тилга олинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг