Элдор Шомуродов «Рома» клубининг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

20:50 01 Март 2025 Спорт
2896 0

Италиянинг «Рома» клуби февраль ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун овоз бериш жараёнлари якунланганини эълон қилди. Бу ҳақида клуб ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилган.

Сўровнома натижаларига кўра, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов энг кўп овоз тўплаган ҳолда «Рома» клуби сафида февраль ойининг энг яхши футболчисига айланди.

Қайд этиш жоизки, ўзбекистонлик ҳужумчи клуб расмий сайтидаги овоз бериш жараёнида Дибала, Анхелино, Челик ва Суле каби футболчиларни ортда қолдирган ҳолда ой футболчиси номига сазовор бўлган.

Маълумот учун, Шомуродов Рим клубидаги 4 йиллик фаолияти давомида илк бор ойнинг энг яхши футболчисига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов «А Серия»нинг 26-тури доирасида «Монса»га қарши баҳсда гол ва ассист қайд этиб, тур рамзий жамоасидан ўрин олган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер