Элдор Шомуродов «Башакшеҳир» клуби билан шартнома имзолади
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркиянинг «Башакшеҳир» клуби билан расман шартнома имзолади. Истанбул жамоаси 30 ёшли футболчини мавсум охиригача ижара асосида ўз сафига қўшиб олди.
Келишувда футболчини мажбурий тарзда сотиб олиш банди ҳам мавжуд экани қайд этилмоқда. Ушбу трансфер расман эълон қилингач, Шомуродов ўзининг собиқ клуби «Рома» билан самимий тарзда хайрлашди ва мухлисларга мурожаат йўллади.
Элдор Шомуродов «Рома» жамоасида ўтказган фаолиятини илиқ хотиралар билан эсга олди. У клубдаги ҳар бир дақиқани қадрлашини, жамоа билан бирга ўтган лаҳзалар, киритган голлари ва мураббийлардан олган сабоқларини умрининг муҳим қисми сифатида баҳолашини таъкидлади. Унинг таърифлашича, «Рома» либосини кийиш у учун катта шараф бўлган ва бу давр у учун унутилмас тарих сифатида қолади.
Футболчи ўз мурожаатида «Рома» клубига унга ишонгани, имконият бергани ва доимий қўллаб-қувватлагани учун чуқур миннатдорчилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, энди ҳаётида янги саҳифа очилмоқда, бироқ «Рома»даги хотиралар уни ҳеч қачон тарк этмайди. Шомуродов «Рома» клуби унинг қалбида абадий сақланишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Маълумот учун, Элдор Шомуродов 2021 йил ёз ойида Италиянинг «Женоа» клубидан «Рома»га кўчиб ўтган эди. У римликлар сафида жами 85 та расмий учрашувда иштирок этди, 13 та гол урди ва 11 та голли пас берди. «Трансфермаркт» портали футболчининг ҳозирги трансфер баҳосини 5 миллион еврога баҳолаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг