Экологлар шаҳар ҳавосини тозалаш учун қандай дарахтлар энг яхши эканини аниқлашди

Иллюстратив фото
Швециянинг Готҳенбург университети тадқиқотчилари маҳаллий ботаника боғидаги дендропаркда бир жойда ўсадиган ўн бир хил дарахтнинг баргларини йиғиб, қайси моддаларни тутиб қолганини таҳлил қилишди.
«Ушбу тўплам ҳавони ифлословчи моддалар таъсир кўрсатадиган экологик шароитларда кўплаб турли хил дарахтларни синаб кўриш учун ноёб имкониятни тақдим этади», дейди тадқиқот муаллифларидан бири Женни Клингберг.
Қайд этилишича, жами 32 хил ифлословчи моддалар таҳлил қилинди, уларнинг баъзилари микро ва наноскопик заррачалар сифатида тарқалади.
"Бизнинг таҳлилларимиз шуни кўрсатдики, турли турдаги дарахтлар ҳар хил ҳавони ифлословчи моддаларни ўзлаштириш қобилиятига эга. Игнабаргли дарахтлар одатда баргли дарахтларга қараганда газсимон полициклик ароматик углеводородларни кўпроқ ўзлаштиради. Игнабаргли дарахтларнинг яна бир афзаллиги шуки, улар қишда, одатда ҳаво ифлосланиши энг юқори бўлган пайтда ҳаво тозалагич сифатида ишлайди" дейди олим.
Бироқ, баргли дарахтлар каттароқ сирт майдондаги ҳаводан заррачаларни олиб ташлашда сезиларли даражада яхши кўрсаткичга эга экан.
Олимлар тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, ҳавони янада самарали тозалаш учун шаҳарсозликда ҳар хил турдаги дарахтларни бирлаштиришни тавсия этишмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти қўшма корхоналарни ишга туширди ва Хитой ишбилармон доираларининг етакчи вакиллари билан учрашди
- “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” халқаро кўргазмасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди
- “Марказий Осиё - Хитой” биринчи саммити. Иккинчи кундан фоторепортаж
- Ўзбекистон Президентининг Хитойга ташрифи самарали бўлди
- Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 20 май куни қисқа муддатли ёмғир ёғади
- Наманганда гуллар фестивали (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг