Экологик тоза маҳсулот Европа бозорига экспорт қилинмоқда
Нукус туманидаги “Биогумус” фермер хўжалигида 2018 йилдан буён “Қуёшда қуритилган экологик тоза органик помидор ишлаб чиқариш ва экспортини кенгайтириш” лойиҳаси амалга оширилиб, Европа бозорига табиий дармондориларга бой маҳсулот етказиб берилмоқда.


— Франциядан келтирилган махсус уруғдан алоҳида парваришлаш йўли билан ўстириладиган помидорни тузлаб, қуёш нури остида қуритиш кўп харажат талаб қилмайди — дейди фермер хўжалиги раҳбари Шерзод Ниязимбетов. — Табиий шароитда қуритилган органик помидор маҳсулотига Франция, Италия бозорларида талаб ортиб бормоқда. Ўтган йилда 100 минг АҚШ доллари қийматидаги 18 тонна маҳсулотни экспорт қилган бўлсак, бу йилги ҳосил ҳам етилиб, қуритиш ишлари жадал давом этмоқда.

Бугунги кунда фермер хўжалиги қўшимча қиймат яратиш мақсадида маҳсулотни консерва ҳолатига келтириб экспорт қилишни ҳам режалаштирган.


Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Уразалиев “Биогумус” фермер хўжалигида бўлиб, экспортчи корхонада амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Учрашувда қуритилган помидор маҳсулотининг экспорт географияси кенгайтириш, хориждан келтирилган асбоб-ускуналарга божхона тўловларидан тақдим этиладиган имтиёзлар, “Экспорт 3 қадамда” тизими афзалликлари бўйича тавсия ва маълумотлар берилди.
Ғайрат ОТАЖОНОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг