Экологик қайта тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди

17:15 01 Декабрь 2020 Жамият
634 0

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан Марказий Осиёда мавжуд бўлган илгариги уран конлари ҳудудини экологик қайта тиклаш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратиш мақсадида Европа Комиссияси, БМТ Тараққиёт дастури, ОБСE, МАГАТE, Европа Иттифоқи давлатлари, Россия Федерацияси, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирокида «Марказий Осиё учун Экологик қайта тиклаш ҳисоби» бўйича донорлар ассамблеяси йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси делегацияси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.Гулямов, делегация раҳбари ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари Э. Набиев, А. Караев, Т.Абдулгазиев ва М. Тўхтабековлардан таркиб топган. Тадбир давомида Б.Гулямов томонидан йиғилиш иштирокчилари ва донор мамлакатларга мурожаатномаси йўлланди ва Э.Набиев томонидан Чоркесар ва Янгиобод ҳудудларида 2019-2020 йилларда амалга оширилган ишлар бўйича тақдимот ўтказилди.

Шу билан бирга тадбир давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Европа Иттифоқининг Экологик қайта тиклаш бўйча янгиланган ҳисоботлари тингланди ҳамда илгариги уран конлари объектларида, шу жумладан Чоркесар ва Янгиобод ҳудудларида экологик соғломлаштириш ишларини бошлаш учун бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер