Экологик ҳолатни янада яхшилаш имконияти

13:03 14 Ноябрь 2023 Сиёсат
127 0

Сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда санитария ва экологик ҳолатни яхшилаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасида мазкур ҳужжат соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилганига эътибор қаратдилар.

Хусусан, лойиҳада атроф табиий муҳитни нормативдан ортиқ даражада ифлослантирувчи корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклашни ҳамда тўхтатиб туришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда экологик ҳолатни янада яхшилаш, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олиш, ваколатли давлат органларининг ушбу йўналишдаги масъулиятини ошириш имконини бериши таъкидланди.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муфассал кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан ўндан ортиқ қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда ҳамда янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда.

Фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳасида 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини киритишга ҳақли эканлиги ҳақидаги конституцион норма белгиланаётгани давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштирокини янада кентайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Фракциялар йиғилишларида муҳокама қилинган қонун лойиҳалари депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер