Экин уруғларини сертификатлаш регламенти тасдиқланди
Иллюстратив фото
Ҳукумат қарори (712-сон, 16.12.2022 й.) билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш регламенти тасдиқланди.
Регламентга мувофиқ, уруғларни сертификатлаш учун давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали, шунингдек Ўзагросаноатинспекцияга ариза берилади.
Сертификатлаш учун уруғлар туридан келиб чиқиб БҲМнинг 7 бараваридан 20 бараваригача (2,1 млн сўмдан
6 млн сўмгача) йиғим ундирилади.
Ўзагросаноатинспекция синов баённомаси ва таҳлил натижалари ҳамда ҳужжатларни кўриб чиққанидан сўнг маҳсулотга мувофиқлик сертификати беради ёки рад этади.
Сертификат бериш муддати барча ҳужжатлар тақдим қилинган ва синов натижалари якунланганидан сўнг 3 иш кунидан ошмаслиги керак.
Бундан ташқари қарор билан қуйидаги тартиблар тасдиқланди:
— уруғлик пахта чигитини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш;
— донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш;
— уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг