Экин майдонларини суғоришга муқобил энергия кўмакка келди

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Шофиркон туманидаги «Bafo bobo Choʻpon ota» фермер хўжалигида экин ерларини суғоришга сарфланадиган электр энергияси харажати кескин камайди. Бу унинг қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишга киришгани билан боғлиқ.
— 32 гектар майдонда деҳқончилик қиляпмиз, — дейди фермер Ўктам Ёқубов. — Бир ойда ўртача 11 минг кВт/соат электр энергияси сарфланади. Бу табиийки, бизни анча-мунча сарф-харажатга қўяётганди. Бу масалага мутахассислар тавсиясига кўра, қуёш панеллари ўрнатиш орқали ечим топдик.
Хўжаликда ўрнатилган қуёш панеллари 60 кВт қувватга эга. Бу электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг салмоқли қисмини қоплаш билан бирга сув насосининг барқарор ишлашини таъминлайди. Хусусан, вегетация даврида об-ҳаёт таъминотида узилиш бўлмайди.
Айтиш жоизки, тумандаги бир қатор фермер хўжаликларида қуёш панелларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Шу мақсадда молиявий муассаса томонидан 1 миллиард 393 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг