ЕХҲТ қорақалпоғистонлик аёлларининг рақамли маркетинг кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашмоқда

Фото: "Халқ сўзи"
Европада хавфсизлик ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ташаббуси билан қорақалпоғистонлик 150 нафардан ортиқ хотин-қизларни IT ва компьютер саводхонлиги бўйича билимлари оширилди. Шунингдек, улар электрон тижорат ва рақамли маркетинг кўникмаларини муваффақиятли ўзлаштирдилар. Бундай ташаббус рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда, ўз тадбиркорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлди. Нукус ва қўшни туманлар аёллари иштирок этган тренинглар Қорақалпоғистондаги замонавий ва динамик ривожланаётган IT-Park Uzbekistan филиалида тақдирлаш маросими билан якунланди.
Бу ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори томонидан 2022 йилдан буён IT-Park Uzbekistan билан ҳамкорликда амалга оширилаётган тўртинчи ташаббусдир. Ушбу ташаббуслар доирасида ўтган вақт давомида мамлакатимиз турли ҳудудларида 500 нафардан ортиқ хотин-қизлар ўқитилди.
«Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ЕХҲТнинг устувор йўналишларидан биридир. Рақамли кўникмаларга ўқитиш аёлларга ҳам шахший, ҳам касбий ривожланиш учун янги имкониятлар тақдим қилади ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишига, шунингдек, ҳаёт сифатини яхшилашга ҳисса қўшади», — дейди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунен.
Дастур иштирокчилари берилган имкониятни юқори баҳолади.
«Мен учун бу тренинг ҳақиқий кашфиёт бўлди. Илгари компьютердан деярли фойдаланмасдим, энди эса рақамли воситаларни ишонч билан ўзлаштиряпман, онлайн савдо қилишни, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали маҳсулотларни илгари суришни ўргандим. Бундай ташаббуслар хотин-қизларимиз салоҳиятини амалга оширишга янги имкониятлар бераётгани, айниқса, аҳамиятлидир. Тренинг менга нафақат билим, балки ўз тадбиркорлигимни ривожлантириш ва келажакда бошқа аёлларга иш ўринларини яратиш учун мотивация берди», — деди тренинг иштирокчиси Меҳринур Узакбаева.
Бундай ташаббуслар мисолида мақсадли кўмак ва сифатли таълим аёлларга барқарор ривожланишига ҳисса қўшишга қандай ёрдам беришини кўрсатади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг