Эгей денгизи қирғоғидаги мўъжиза
Бодрум — бу Европа зиёлилари дам оладиган ҳақиқий премиум даражадаги курорт. Эгей денгизи қирғоғидаги ушбу ҳудудни “Кичик Греция” деб ҳам аташади. Бандаргоҳ гўзаллиги, шаффоф денгиз суви, ажойиб пляжлар, аутентик шаҳар кварталлари, мазали таомлар ва бетакрор колорит.
Бодрумда ҳатто мавсум авжига чиққан вақтда ҳам жазирама кузатилмайди. Ҳаво Анталиядагига нисбатан анча қуруқ ва ҳарорат ҳам енгил. Бу ерда доимо шамол эсиб туради ва шунинг учун курорт сурфинг ишқибозлари учун идеал жой ҳисобланади.

Бодрум қадимий Галикарнас шаҳрининг ўрнида жойлашган. Ушбу шаҳарнинг кўчалари қадимий тараққиёт изларига бой. Қизиқарли экскурсиялардан кейин Бодрумни ўрганишни бошлаш мумкин. Бу гастросталкер ва гурманлар учун “Элдорадо”дир. Бу ерда аутентик оилавий кафе ва ресторанлар жуда кўп. Уларнинг барчасига бир таътилнинг ўзида ташриф буюришнинг иложи йўқ. Аммо сизда ўзингиз учун энг яхши ўнта жойни рўйхатини шакллантириш имкони бор. Машҳур турк шўрваси, кабоб, котлет (кўфте) ва афсонавий турк ширинликлари. Бу ерда уларнинг ҳаммаси жуда мазали ва дид билан тайёрланади.

Бундан ташқари, Бодрум шопинг учун ҳам қулай манзил. Бу ерда “бренд” дўконларга эга кўчалар ва йирик савдо марказлари мавжуд. Лекин, қўл билан ишланган безаклар, табиий теридан бўлган буюмлар ва дизайнерлик тўпламларига эга расталар анча қизиқарлироқдир. Ҳар бир харид сизга кейинчалик Эгей денгизи қирғоғида ўтказилган ёқимли кунларни эслатиб туриши шубҳасиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг