Дзюдочиларимиз Олимпиададаги иштирокини якунлашди

12:35 31 Июль 2021 Спорт
879 0

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аралаш жамоавий беллашувда чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган беллашувнинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланди. Олтин очко учун кечган қўшимча раундда +90 кг вазн тоифаси танлаб олинди. Унда Бекмурод Олтибоев Хенк Гролга шидолар бўйича имкониятни бой бериб қўйди ва рақиб жамоа кейинги босқичга йўл олди, деб хабар берди МОҚ.

Шу тариқа, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини ушбу нуқтада якунлади. Фурсатдан фойдаланиб, мусобақа давомида тақдим қилган ажойиб кураш учун вакилларимизга ташаккур айтиб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, ушбу Олимпия ўйинларида -90 кг вазн тоифасида курашган Давлат Бобонов делегациямиз ҳисобига бронза медалини тақдим қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер