Дзюдочи Шарофиддин Болтабоев ва боксчи Ситора Турдибекова кейинги босқичда
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда. Олимпиаданинг бешинчи куни омадли давом этмоқда.
Хусусан, 2-босқичда ироқлик рақиби Сажжад Сеҳин дисквалификация ҳисобига ютган Болтабоев чорак финал йўлланмаси учун франциялик Альфа Умар Жалога қарши татамига чиқди. 81 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз иккита ваза-ари ҳисобига ғалаба қозонди ва чорак финалда Жанубий Корея вакили Ли билан курашадиган бўлди.
57 кг вазнли боксчи қизимиз Ситора Турдибекова илк жангини Конго вакиласига қарши ўтказди ва қийин кечган баҳсда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди у 1/8 финалда Хитой Тайпейи боксчисига қарши жанг қилади.
Аввалроқ, ўзбекистонлик эшкак эшувчи олимпиада ярим финалига йўл олгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг