Дзюдочи Кумуш Хўжаева Паралимпиада кумуш медални қўлга киритди
Фото: Видеодан кадр
Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпиадада Ўзбекистон делегацияси аъзоси Кумуш Хўжаева парадзюдо бўйича баҳсларни иккинчи ўрин билан якунлади.
Кумуш Хўжаева аёллар ўртасида J2 классида (кўзи қисман кўрадиган спортчилар беллашади) -57 кг вазн тоифасида яримфиналда испаниялик Марта Арче Пойнони мағлуб этди (1:0) ва финал баҳси учун йўлланма олди.
Финалда ўзбекистонлик спортчи япониялик Хиросе Жункога қарши татамига чиқди. Аммо ҳал қилувчи беллашувда Хўжаева 10:0 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шунингдек, эркаклар ўртасида J2 классида -73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Учқун Қуронбоев яримфиналда грузиялик рақиби Жиоржи Калданига 10:0 ҳисобида ютқазиб қўйди. У бронза медали учун беллашувда жанубия кореялик Ким Донгунга қарши татамига чиқди ва ғалабага эришиб (1:0), учинчи ўринни эгаллади.
Маълумот учун, Қуронбоев Токио-2020 Паралимпия ўйинларида -66 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритганди. Бугунги ютуқ унинг ўйинлардаги иккинчи медали бўлди.

Бу орқали Ўзбекистоннинг турнирдаги медаллар жамланмаси 22 тага етди: 9 та олтин, 7 та кумуш, 6 та бронза. Делегатсия онлайн медаллар жадвалида 12-ўринда бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг