Дзюдо: ёшларимиз Осиё чемпионатида 14 та медални қўлга киритди

23:03 21 Июль 2022 Спорт
620 0

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги

Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги икки куни ёшлар жами 14 та вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқдилар. Бугунги беллашувлар оғир вазн тоифаларида кечди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медалига эга чиқди.

Қитъа чемпионати якунида эса Камол Муродов ва Искандар Расулов мураббийлигидаги ўзбекистонлик дзюдочилар 5 та олтин, 1 та кумуш, 8 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 15 давлат орасида иккинчи ўринни қўлга киритишди. Жанубий Корея терма жамоаси 6 та олтин, 1 та кумуш, 6 та бронза медали билан бу борада биринчи бўлишди. Кучли учликка 2 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронза медали билан Қозоғистон терма жамоаси якун ясаб берди.

Шоҳсупага кўтарилган ёшларимиз:

Олтин медаль:

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова,

-66 кг: Азизбек Ортиқов,

-57 кг: Шукуржон Аминова,

-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов,

+100 кг: Исломбек Равшанқулов.

Кумуш медаль:

+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев.

Бронза медаль:

-52 кг: Умида Жуманиёзова,

-63 кг: Фарангиз Режепова,

-70 кг: Шаҳло Эгамберганова,

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева,

+78 кг: Моҳинур Пармонова,

-73 кг: Ҳожиакбар Тошев,

-81 кг: Нурбек Муртазоев,

-100 кг: Муҳаммадқодир Мансуров.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер