Дзюдо: Сардор Нуриллаев Осиё чемпиони, Диёрада кумуш, яна уч нафар спортчимиз бронза медали соҳибаси!
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида Осиё-Океания чемпионати давом этмоқда.
Кеча бўлиб ўтган баҳсларда ҳамюртимиз Сардор Нуриллаев муваффақияти иштирок этди. -66 кг вазн тоифасида татамига чиққан дзюдочимиз олтин медаль учун кечган беллашувда Жанубий кореялик Ан Ба Улга қарши татамига чиқди. Муросасиз баҳсда Нуруллаев Тошкент «Катта Дубулға» турнирининг олтин медали соҳиби бўлган кореялик спортчини иппон (иккита вазари) баҳоси эвазига мағлубиятга учратди ва Осиё чемпионига айланди.
Финалгача етиб борган яна бир вакилимиз, аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида татамига чиққан Диёра Келдиёрова эса кумуш медаль билан кифояланадиган бўлди. Ҳал қилувчи финал учрашувида Диёра XVIII ёзги Осиё ўйинларининг кумуш медали совриндори, Жанубий Корея вакили Парк Да Сол билан беллашди. Афсуски, ҳамюртимиз битта вазари баҳоси эвазига рақибасига имкониятни бой бериб қўйди.
Аёллар ўртасида худди шу вазнда татамига чиққан яна бир ҳамюртимиз Сита Қадамбаева эса бронза медали соҳибасига айланди. У медаль учун кечган беллашувда таиландлик Качакорн Варасихани иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди.
-48 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Гулнур Муратбаева ҳам терма жамоамиз ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди. Бу йўлда Гулнур тожикистонлик Шукрона Карчиева устидан иппон баҳоси эвазига мағлуб этди.
-57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Нилуфар Ермаганбетова ҳам бронза медалига сазовор бўлди. У туркманистонлик Гўзал Наврўзовани иппон баҳоси эвазига таслим қилди.
Осиё-Океания чемпионати дастлабки кунги беллашувларининг кечки дастурида татамига чиққан сўнгги вакилимиз, -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Кемран Нуриллаев афсуски медалсиз қолди. У бронза медали учун кечган баҳсда мезбонлар вакили Кубаничбек Айбек уулуга имкониятни бой берди.
Шу тариқа Осиё-Океания чемпионатининг дастлабки кунида ҳамюртларимиз биттадан олтин ва кумуш ҳамда учта бронза медалига сазовор бўлишди. Биз ушбу муваффақият билан дзюдочиларимизни муборакбод этиб қоламиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг