Дзюдо: қизларимиз Осиё Кубоги — 2022да 5 та вазннинг барчасида чемпион бўлишди

13:28 14 Май 2022 Спорт
1019 0

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Бекет Маҳмудов хотирасига бағишланган Осиё Кубоги — 2022 давом этмоқда.

Балуан Шолак номидаги спорт саройида ўтказилаётган мусобақанинг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли келди. 

Ҳамюртларимиз 7 та олтин, 2 та кумуш, 8 та бронза, жами 17 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб туришибди. Терма жамоамизнинг бу муваффақиятига қизларимиз муносиб ҳисса қўшишди.

Улар кеча ўтказилган 5 та вазн тоифасининг барчасида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди.

Олтин медаллар:

-60 кг: Фаррух Ҳамдамов,

-73 кг: Самариддин Муҳибиддинов,

-40 кг: Лазиза Ҳайдарова,

-44 кг: Умидахон Бурхонжонова,

-48 кг: Севинч Муродова,

-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова,

-57 кг: Аселхан Аралбаева.

Кумуш медаллар:

-50 кг: Муҳаммаджон Машарипов,

-60 кг: Миржалол Тўхтаев.

Бронза медаллар:

-50 кг: Миржаҳон Сайфиддинов,

-50 кг: Жавоҳир Умиров,

-55 кг: Амал Ибрагимов,

-55 кг: Анваржон Иброҳимов,

-60 кг: Шоҳруҳ Ибодуллаев,

-66 кг: Саддам Ҳусанов,

-48 кг: Азиза Давронова,

-52 кг: Моҳинур Аллаберганова.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер