Дунёнинг ўттиз давлатида маймунчечак вирусини юқтирганлар қайд этилди — ЖССТ 

23:36 01 Июнь 2022 Дунё
1141 0

Иллюстратив фото

Дунё бўйлаб 30 та давлатда 550 дан ортиқ маймунчечак касаллиги қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус маълум қилди.

«Ҳозиргача ЖССТда маймунчечак вируси учун эндемик бўлмаган 30 мамлакатдан 550 дан ортиқ тасдиқланган ҳолатлар мавжуд», дейди Гебрейесус.

У касалликни ўрганиш давом этаётганини, аммо бир вақтнинг ўзида кўплаб мамлакатларда инфекция пайдо бўлиши мумкинлигини, бироқ маълум бир вақтда у яққол намоён бўлмаслигини таъкидламоқда. 

ЖССТ бош директори инфекциялар сони ортиб бориши ва маймунчечак белгилари ўз-ўзидан йўқолиши, бироқ баъзи ҳолларда касаллик оғир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

«Бир неча мамлакатларда тарқалган ва май ойида бошланган эпидемия туфайли ўлим ҳолатлари ҳақида хабарлар йўқ. Ваҳоланки, ЖССТ Африка мамлакатларида маймунчечак деб аталадиган касалликни 50 йилдан бери кузатиб келади ва ҳар йили ўлим ҳолатлари рўй беради», деди Гебрейесус.

Унинг сўзларига кўра, Африканинг бешта давлатида йил бошидан буён қарийб 70 киши ушбу касалликдан вафот этган.

Ҳозиргача ушбу касаллик расман қўйидаги мамлакатларда тасдиқланган: АҚШ, Австралия, Австрия, Аргентина, Арманистон, Афғонистон, Бельгия, Боливия, Бразилия, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Дания, Исроил, Эрон, Ирландия, Испания, Италия, Канада, Мальта, Марокаш, Мексика, Нидерландия, Норвегия, БАА, Покистон, Перу, Португалия, Словения, Судан, Таиланд, Финляндия, Франция, Чехия, Швейцария, Швеция, Эквадор.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер