Дунёнинг энг зўр полвонлари Кураш ватанида куч синашади
Жорий йилда Халқаро Кураш ассоциацияси ҳамкор ташкилотлар билан халқаро турнирлар ўтказишнинг янги тизимини йўлга қўйган эди. World Series Pro ва World Series Masters деб номланган турнирларда дунёнинг барча қитъаси миллий федерациялари ва энг сара полвонлар иштирок этиш имконияти яратилди.
Қитъавий чемпионатлар сўнгида World Series Pro турнири учун эркаклар -66 кг, -81 кг, -90 кг ва мутлоқ вазн тоифаларида аёллар -57 кг, -70 кг ва мутлоқ вазн тоифаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун гиламга чиқдилар.
22 ноябрь куни Тошкентда World Series Masters ўз ғолибларини аниқлайди. Тошкент шаҳридаги энг замонавий “Алпомиш” спорт саройида 4 қитъадан келган дунёнинг энг кучлилари беллашади. Ғолибларни эса Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини кутмоқда. 1-ўрин 10 000 АҚШ доллари, 2 -ўрин 5 000 АҚШ доллари ва 3 ўрин эгалари 1 000 АҚШ доллари билан тақдирланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг