Дунёдаги энг қудратли наркобаронлардан бири Техасда қўлга олинди
Архив фото
Дунёнинг энг қудратли наркобаронларидан бири, Мексиканинг «Синалоа» картели раҳбари Исмоил «Эл Маё» Замбада АҚШ федерал агентлари томонидан Техаснинг Эль-Пасо шаҳрида ҳибсга олинди.
76 ёшли Замбада жиноий ташкилотга ҳозирда АҚШ қамоқхонасида ўтирган Хоакин «Эл Чапо» Гусман билан асос солган. 25 июль куни Замбада билан бирга Гусманнинг ўғли Хоакин Гусман Лопес ҳибсга олинган. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилди. АҚШ Бош Прокурори Меррик Гарланд бу икки шахс дунёдаги энг зўравон ва кучли гиёҳвандлик моддалар савдоси ташкилотларидан бирини бошқаришини таъкидлаган.
Февраль ойида Замбада АҚШ прокуратураси томонидан героиндан кучлироқ дори бўлган фентанилни ишлаб чиқариш ва тарқатиш фитнасида айбланган. Америка прокурорларининг айтишича, «Синалоа» картели АҚШга энг йирик гивандлик моддалари етказиб берувчи ҳисобланади. Расмийлар аввалроқ фентанил 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган америкаликлар ўлимининг асосий сабаби эканлигини таъкидлаган эди.
АҚШ Наркотикларга қарши кураш бошқармаси Замбадани қўлга олганлик учун 15 миллион доллар миқдорида мукофот ваъда қилган эди.
2019 йилда Хоакин «Эл Чапо» Гусманнинг судида унинг адвокатлари Замбадани айбловдан қўрқмасдан очиқда яшаб юрганига ишора қилиб, бутун Мексика ҳукуматига пора берганликда айблаган эди. Уларнинг айтишича, ҳамма ишни Замбада қилган.
АҚШ давлат департаменти маълумотларига кўра, Замбада Мексикадаги бир қанча қонуний корхоналар, жумладан, йирик сут компанияси, автобус линияси ва меҳмонхона, кўчмас мулк активларининг эгасидир.
Фентанил айбловлари билан бир қаторда, у АҚШда гиёҳванд моддалар савдоси, қотиллик, одам ўғирлаш, пул ювиш ва уюшган жиноятчилик каби айбловларга дуч келмоқда.
Замбада дунёдаги энг катта наркобарон ва Америкада донғи кетган. У ўнлаб йиллар давомида ҳокимиятдан қочиб келган ва шунинг учун унинг ҳибсга олиниши Мексикада ҳаммани ҳайратга солди.
Мексика ва АҚШ расмийларига иқтибос келтирган ҳолда «The Wall Street Journal» газетасининг ёзишича, Замбада ички хавфсизлик бўйича тергов ва Федерал қидирув бюросининг бир неча ой давом этган операциясидан сўнг юқори мартабали «Синалоа» аъзоси томонидан самолётга алдаб чиқарилган.
Ушбу операция Жо Байден маъмурияти даврида амалга оширилган энга катта операциялардан биридир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг