Дубай шоколади ҳаёт учун хавфли деб топилди
Фото: Назорат инспекцияси
Дубай шоколади таркибида инсон саломатлиги учун хавфли бактериялар аниқланди. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси хабар берди.
Маълум қилинишича, инспекция томонидан «Eco бозор»нинг Беруний филиали савдо нуқталарида сотилаётган «Fix dessert chocolatier» бренди остидаги Дубай шоколад маҳсулотлари устидан назорат хариди амалга оширилган. Танлаб олинган маҳсулотлар сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида «ЎзТест» ДМ синов лабораториясига топширилган.
Баённома натижаларига кўра, маҳсулот таркибида қуйидаги номувофиқликлар аниқланган:
- Мезофил аэроб ва факультатив анаэроб бактериялар (МАФАМ), шунингдек, ачитқи замбуруғларнинг юқори даражадаги мавжудлиги;
- Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва «Сальмонелла 25 г» бактериясининг мавжудлиги, бу эса меъёрий ҳужжатларда қатъиян тақиқланган;
- Бундай кўрсаткичлар инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, айниқса аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Шунингдек, маҳсулотнинг ташқи кўриниши ҳам техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланган. Хусусан, УзТР.490-022:2017-сонли «Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентнинг тегишли бандлари талаблари бузилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг