Дронлар деҳқонлар оғирини енгил қиляпти

11:27 05 Сентябр 2025 Жамият
104 0

Қоракўл туманидаги “Қаҳрамон Акбар пахтакор”, “Янгибой Очил пахтакор” каби қатор фермер хўжаликларида мана икки йилдирки, ер тасвирини олиш, уни текислаш, суғориш каби амалларни бекаму кўст бажаришда дронлар хизматидан фойдаланилмоқда. Тумандаги “Мергантекс” пахта-тўқимачилик кластери томонидан Хитойдан харид қилинган учувчисиз учиш қурилмалари шу тариқа деҳқонлар оғирини енгил қиляпти.

Тажриба кўрсатдики, ғўза баргини тўкишда ҳам дронлар беминнат хизматчи вазифасини ўтайди. Унинг тракторлар воситасида ҳаракатланувчи ОВХ пуркагичлардан устун жиҳатлари йўқ эмас. Биламизки, трактор ғўза қатор орасида юрса ҳосил нишонаси саналган ғўзадаги гулнинг бир қисми тўкилиши эҳтимоли мавжуд. Кўсакларга ҳам зиён етиши мумкин. Қолаверса, ердаги намлик миқдори талаб даражасида бўлгандагина ОВХ пуркагичлари иш самарадорлиги юқори бўлади. Дронлар эса бошқариб турилса бас. Ғўза баргини тўкишда унга етари йўқ.

Айнан шу жиҳатлардан келиб чиқиб, вилоятда “Мергантекс” кластерида тўпланган тажрибани оммалаштириш саъй-ҳаракатига киришилди. 47 минг гектар майдондаги ғўзанинг баргини тўкишда ОВХ пуркагичлардан ташқари дронлардан ҳам фойдаланилмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?