Дори ва тиббий жиҳозлар ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномалар 5 йил муддатга бериладиган бўлади

11:13 26 Август 2025 Жамият
88 0

Иллюстратив фото

Дори ва тиббий жиҳозлар бўйича гувоҳномаларнинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 январидан бошлаб 5 йил этиб белгиланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

2026 йилнинг 1 январидан бошлаб маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP» миллий сертификатига эга бўлиши талаб этилади.

Шунингдек, дорилар ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларига кўра маҳаллий ва халқаро ишлаб чиқарувчилар учун амал қилиш муддати 5 йил бўлган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилади.

Таъкидлаш жоиз, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга илгари ушбу гувоҳнома муддатсиз берилган.

Тегишли фармон билан тиббий жиҳозларни чакана реализация қилиш фаолияти учун лицензия талаби бекор қилиниб, ушбу фаолият ваколатли органни хабардор қилиш орқали амалга ошириладиган бўлди.

Дори-дармон ва тиббий анжомлар ишлаб чиқариш эса ушбу ҳуқуқ эгасининг буюртмаси асосида тегишли лицензияга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар томонидангина, шартнома орқали амалга оширилади.

Аввалроқ Сан-Франсискодаги Калифорния университети нейробиологлари қариш жараёнида асосий роль ўйнайдиган оқсилни топишгани тўғрисида хабар қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?