Дональд Трамп: Эрон билан истаганча музокара олиб боришга тайёрман

10:05 13 Февраль 2026 Дунё
196 0

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан музокараларни ўзи истаган муддатгача давом эттиришга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Оқ уйдаги чиқиши чоғида у шундай деди:

«Мен улар билан истаганимча гаплашаман, келишувга эриша оламизми-йўқми, кўрамиз».

Маълум қилинишича, республикачи сиёсатчи Теҳроннинг ядровий дастури бўйича келишувга бир ой ичида эришиш мумкинлигини билдирган.

Трампнинг таъкидлашича, келишувга эришиш зарур:

«Биз келишув тузишимиз керак, акс ҳолда вазият жуда оғриқли тус олади, мен эса буни истамайман».

Аввалроқ ҳам Дональд Трамп АҚШ Эрон билан музокараларни давом эттириш тарафдори эканини, мақсад ядровий дастур бўйича эҳтимолий келишув имкониятини баҳолашдан иборатлигини таъкидлаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?