Доғистонда уч кунлик мотам эълон қилинди
Фото: Ижтимоий тармоқ
Доғистонда 23 июнь куни кечқурун Махачқалъа ва Дербент шаҳрида қуролланган номаълум шахслар православ черковлари, синагогалар ва йўл-патруль хизмати постига ҳужум қилди. Оқибатда 15 дан ортиқ полиция ходими ҳалок бўлди, жангарилар эса ўлдирилди. Доғистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Миллий антитеррор қўмитаси Дербентдаги отишмалар ярим тунгача давом этганини маълум қилган. Хабарларга кўра, 6 нафар жангари ўлдирилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари айтишича, жангарилар халқаро террорчилик ташкилоти аъзоларидир.
Ўлдирилган жангарилардан икки нафари Доғистоннинг Сергокалинский тумани раҳбари Магомед Омаровнинг ўғиллари, яна бири эса унинг жияни экани айтилмоқда.
«Террорчилар яна бир бор ўзларининг ҳақиқий қабиҳ ва қўрқоқ табиатини кўрсатдилар. Доимгидек қуролсиз, ҳимоясиз одамларни қурбон сифатида танлади ва кекса руҳонийни ўлдиришди. Бўлиб ўтган воқеа қабиҳ провокация ва динлар ўртасида келишмовчиликни келтириб чиқаришга уринишдек кўринади. Жиноятни содир этганларнинг на иймони, на миллати бор. Уларни жойида йўқ қилиш керак», — дейди Рамзан Қодиров.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия ҳудудида содир этилган ушбу террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралади ҳамда ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг