ДХМ орқали кўрсатилаётган хизмат турлари 4,5 бараварга ортган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтмоқда.
Унда депутатлар “Фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш даражасини янада такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилмоқда. Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Адлия вазири Р. Давлетов жавоб беряпти.
Р. Давлетовнинг таъкидлашича, мамлакатимизда фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиниб, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини тубдан яхшилашга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, тўрт йил давомида давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизмат турлари 4,5 бараварга ортган ҳолда, 37 тадан 175 тага етди ва аҳолига 40 миллиондан ортиқ хизмат кўрсатилди.
Республика бўйича 170 та замонавий Давлат хизматлари марказлари бинолари давлат-хусусий шериклик асосида қурилиб, фойдаланишга топширилди. Туман (шаҳар) марказларидан 50-100 км узоқ ҳудудларда 141 та филиаллар ташкил этилди. Бунинг натижасида ҳар куни ўртача 40-45 минг фуқароларимиз давлат хизматлари марказларига ташриф буюриб, тегишли хизматлардан фойдаланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг