ДХХ ОТМларга ўқишга киритиш билан шуғулланган жиноий гуруҳларни фош қилди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати мамлакат ОТМларига ноқонуний ўқишга киришни ташкил қилиш билан шуғулланган бир нечта жиноий гуруҳларни фош қилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида махсус репортаж эфирга узатилди.
Унда қайд қилинишича, бундай гуруҳлардан бири Тошкент давлат молия институтининг етти нафар талабасидан иборат бўлган. Ташкилотчи улар учун ўқишга киришда зарур бўладиган қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб берган. Улар абитуриентларнинг ўрнига имтиҳонга кириб, улар учун тестларни ишлаб бериши керак бўлган. Уларга ҳар бир абитуриент учун 2 минг доллардан ваъда қилинган.
Бундан ташқари, Тошкент давлат техника университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 7 минг доллар пора олган шахс ҳам қўлга тушди. У ўз шериги билан бирга ҳақиқий абитуриентнинг ўрнига имтиҳон топшириши керак бўлган Тошкент давлат молия институти талабасини ёллаган.
Репортажда айнан шундай жиноий гуруҳлар ҳақида ҳикоя қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг