«ДХХ кубоги» мусобақаси давом этмоқда

12:30 21 Август 2025 Спорт
70 0

Фото: «Халқ сўзи»

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 18 август санасидан Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» академияси майдонларида ҳар йили Давлат хавфсизлиги хизмати томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган «ДХХ кубоги» мусобақаси старт олди. Кеча, 20 август куни турнирнинг гуруҳ босқичи ўйинлари якунланган эди. Бугун мини-футбол бўйича чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Йигитлар ўртасидаги баҳсларда Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент шаҳри жамоалари ярим финалга йўл олди. Ушбу босқичда Қашқадарё вилояти жамоаси Тошкент шаҳри билан, Самарқанд вилояти жамоаси эса Фарғона жамоаси билан финал йўлида курашадиган бўлди.

Қизлар ўртасида кечган баҳслар ҳам муросасиз ўтди. Ярим финалга Тошкент шаҳри, Навоий, Сирдарё ва Самарқанд жамоалари йўл олди. Энди финал йўлида Тошкент шаҳри жамоаси Навоий вилояти жамоаси билан, Сирдарё вилояти қизлари эса Самарқанд вилоятидан ташриф буюрган жамоа билан куч синашади.

Маълумот учун, «ДХХ кубоги»нинг мини-футбол мусобақаларида ярим финал ўйинлари 22 август куни бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?