ДХХ икки нафар фуқарони одам савдоси жинояти қурбонига айланишининг олдини олди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида одам савдосига қарши кураш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1998 йилда туғилган фуқаро С.Н. 2 нафар фуқарони Таиланд давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида юбораётган вақтида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинган.
Аниқланишича, ушбу жиноий ҳаракат ҳозирда Таиланд давлатида бўлган, 2005 йилда туғилган фуқаро Ф.А. томонидан ташкиллаштирилган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми «б», «г», «е», «з» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг