ДХХ Афғонистондан контрабанда қилинган наркотик модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйди (+видео)
Афғонистондан контрабанда қилинган наркотик модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, «Тошкент-Андижон» йўналишида ҳаракатланаётган Андижон шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «Cobalt» русумли транспорт воситаси Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» йўл патруль хизмати масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Текширув давомида машинада у билан кетаётган шериги – Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган Қирғизистон фуқаросининг ёнида 4 кг 897 гр «гашиш» моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, Қирғиз Республикаси фуқароси ушбу моддани Бухоро туманидаги дала майдонидаги хуфия жойдан олгани аниқланиб, мазкур ҳудуд кўздан кечирилганда, у ерда яна 45 кг 52 гр. «гашиш» моддаси борлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Терговга қадар текширув давомида, муқаддам учинчи шахслар томонидан Афғонистондан контрабанда йўли билан Бухоро вилоятига етказиб берилган ушбу қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон ҳудудидан транзит сифатида олиб ўтилиши керак бўлгани маълум бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг