Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди

13:52 20 Май 2024 Спорт
388 0

Архив сурат

Дзюдо бўйича Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида терма жамоаси аъзомиз аъзоси Диёра Келдиёрова кумуш медални қўлга киритди.

-52 кг вазн тоифасида беллашувларда иштирок этаётган ҳамюртимиз финалда Олимпиада ўйинларининг икки карра совриндори, италиялик Одетте Жуффрида билан беллашди. Муросасиз беллашувда Жуффриданинг қўли баланд келди.

Диёра Келдиёрова ўтган йил Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам кумуш медални қўлга киритганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?