Диққат: бир сайловчига бошқалар учун овоз беришга йўл қўйганлар жавобгарликка тортилади
Президентимиз томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди. Ушбу қўшимчалар орасида бир неча марта сайлов бюллетенини берганлик учун жавобгарлик ҳам бор.
Маълум бўлишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, сайлов комиссиясининг ёки референдум ўтказувчи комиссиянинг аъзоси томонидан фуқарога бир неча марта ёки бошқа шахслар номидан овоз бериш учун сайлов (овоз бериш) бюллетенини берганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Шунингдек, сиёсий партияларга сайловда иштирок этиш учун ажратилган давлат маблағлари бўйича Марказий сайлов комиссиясига оралиқ ёки якуний ҳисоботни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик ёхуд ҳисоботда била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимча киритилди.
Ушбу ҳуқуқий норманинг жорий этилиши 27 октябрь санасида юртимизда ўтказиладиган Парламент сайловлари олдидан жуда муҳим ўзгариш ҳисобланади.
Аввалроқ, Ўзбекистонликлар қайси давлатларга кўпроқ саёҳат қилишаётгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг