«Ўзгидромет» об-ҳавонинг кескин ўзгаришидан огоҳлантирди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет» агентлиги.
Билдирилишича, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-6 ноябрь кунлари эса республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади.
3-5 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланади.
4-6 ноябрга келиб ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва кечалари 0-3 даража илиқни ташкил этади, баъзи жойларда совуқ бўлиши мумкин. Кундуз кунлари ҳарорат 8-13 даража илиққача бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг