Депутатлар ИИО пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча ваколатлар берилишини ёқлаб чиқди

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида назорат остидаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳозирги кунда республикамизда маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахслар ўртасида профилактик чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамай, пробация назоратидаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ҳолатлари ортиб бораётгани ушбу йўналишдаги ҳуқуқий таъсир чораларини қайта кўриб чиқишни талаб этмоқда.
Қайд этилишича, суд томонидан белгиланган чеклов ва мажбуриятларни бажармаган пробация назоратидаги шахслар содир этган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари бўйича тез ва таъсирчан чоралар кўрилишини таъминлаш борасида ички ишлар органлари пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча ваколатлар бериш зарурати юзага келган.
Ушбу қонун лойиҳаси ташаббускорлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилишини таъминлаш ҳамда ички ишлар органлари пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини сўраган.
Бу шуни англатадики, ички ишлар органлари номидан 185-2- ва 187-моддалари бўйича пробация назоратидаги шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомани тузиш ваколати пробация хизматининг катта инспекторига бериляпти.
Депутатларнинг билдиришича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида пробация назоратидаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва уларга нисбатан қўлланилган таъсир чораларининг натижадорлиги ошишига олиб келади. Шу сабабли ҳам қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг