Деҳқоннинг зарарини суғурта қоплайди – Қонун лойиҳаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида ер участкаларидан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш бўйича икки муҳим қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Ер участкаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди. Мазкур лойиҳа орқали аҳолининг турар жойларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибида белгиланган жавобгарлик енгиллаштирилмоқда.
Қонун лойиҳасида 3 та кодекс ва 5 та қонунга ўзгартиришлар киритилиб, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва уларни белгилаш тартиблари жорий этилмоқда. Депутатлар ушбу ўзгаришлар ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва бошқариш, шунингдек, ер ва шаҳарсозлик қонунчилиги ўртасидаги уйғунликни таъминлашга хизмат қилишини таъкидладилар. Фуқаролар томонидан турар жойларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишдаги жарималар камайтирилиши ҳам лойиҳанинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади.
Шу билан бирга, мажлисда «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Қонун лойиҳаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларни табиий офатлар, ёнғин, зараркунандалар ва бошқа хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш учун суғурта тизимини жорий этишни назарда тутади. Ушбу лойиҳа қишлоқ хўжалиги суғуртасининг ҳуқуқий асосларини яратиб, давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кафолатлайди.
Лойиҳа доирасида қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасини ташкил этиш, суғурта мукофотлари учун субсидиялар ажратиш, хавф-хатарларни қайта суғурталаш ва тўлиқ рақамлаштирилган суғурта тизимини яратиш каби чора-тадбирлар кўзда тутилмоқда. Депутатлар фикрича, ушбу қонун қабул қилинса, маҳсулот етиштирувчиларга янада қулай шароит яратилади ва иқтисодий зарарларнинг ўрнини қоплаш имконияти ошади.
Мажлисда икки қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан қабул қилиниб, кейинги босқичга йўлланди. Бу қонунлар аҳолининг ер ресурсларидан самарали фойдаланишини ва қишлоқ хўжалигидаги хавф-хатарлардан ҳимояланишини таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий ўзгаришларни белгилаб беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг