«DeepSeek» ходимларига чет элга чиқишни тақиқлаб қўйди
Хитойнинг сунъий интеллект соҳасида катта ютуқларга эришган «DeepSeek» компанияси ўзининг асосий ходимларига чет элга сафар қилиш ва расмий рухсатсиз давлатдан ташқарига чиқишни тақиқлаб қўйди. у ҳақда «The Information» хабар қилди.
Бундай қатъий чорага сабаб қилиб компаниянинг махфий маълумотлари, савдо ва технологик сирларининг тарқалиб кетишини олдини олиш кўрсатилган.
«DeepSeek» ўзининг самарадор ва арзон «R1» модели билан эътиборга тушган ҳамда қисқа вақтда «OpenAI», «DeepMind» каби компанияларга жиддий рақобатчи даражасига кўтарилиб олганди.
Таъкидлаш жоиз, компаниянинг глобал муваффақияти ва натижаларидан сўнг Хитой ҳукумати уни «миллий бойлик» дея эътироф этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг