Давра суҳбатида янги ташаббус тақдим этилди
Андижон давлат университетида Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди. Унда “Хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасида юзага келаётган ҳуқуқбузарликлар, уларни бартараф этиш йўллари” мавзуси муҳокама қилинди.
Тадбир давомида Андижон вилоятидаги ҳар бир маҳалла ва мактабга магистр йўналишида таҳсил олаётган талаба-психологлар бириктирилиши белгиланди. Уларнинг асосий вазифаси оилалардаги муаммоларни барвақт аниқлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, шу орқали ички ишлар ходимларига яқиндан кўмаклашишдан иборат бўлади.
Тажриба-синов тарзида йўлга қўйилган мазкур жараён самарали экани исботланса, келгусида бутун мамлакат миқёсида жорий этилиши режалаштирилган. Бу эса оилалардаги барқарорликни таъминлаш, ёшлар онгини тўғри йўналтириш ва жамиятда соғлом муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг