Даволанишга чидамли кўкрак бези саратонини “енгиш” йўли топилди

Иллюстратив фото
Лондон Қироллик коллежи олимлари тухумдон ва кўкрак саратони ўсмаларининг микро муҳитида иммун ҳужайраларини рағбатлантириши мумкин бўлган IgE (E иммуноглобулини) оқсил молекуласининг янги турини яратдилар.
Саратон касаллигида иммунитет тизимини фаоллаштириш учун антитаначалардан фойдаланиш усули иммунотерапия деб аталади. Сўнгги йилларда у кимётерапия ва радиация терапияси каби анъанавий даволаш усулларига муқобил сифатида кўпроқ кўриб чиқилмоқда. Ушбу ёндашув ножўя таъсирлардан қочиш ҳамда саратон ҳужайраларига қаратилган.
Иммунотерапия мақсадларидан бири кўкрак ва тухумдонлар саратонида ҳужайралар юзасида ифодаланган HER2 белгисидир. Бугунги кунда ушбу маркерни нишонга олган IgG антитаначалари тез-тез қўлланилади. Аммо уларнинг самарадорлиги ҳар доим ҳам умидларни оқламайди.
Даволаш натижаларини яхшилаш учун олимлар янги турдаги антитанача — IgEни ишлаб чиқдилар. Бу антитаначалар беморнинг иммун тизимини турлича фаоллаштиради, микромуҳитдаги турли иммун ҳужайраларини нишонга олади. Бу саратон ҳужайраларига қарши янада муваффақиятли курашиш имконини беради.
Сичқонларда ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, янги IgE антитаначалари HER2 экспрессив ўсмаларнинг ўсишини самарали равишда секинлаштирди ва иммунитет ҳужайраларини саратон ҳужайраларига ҳужум қилиш учун рағбатлантирди. Ушбу ёндашув, айниқса, анъанавий даволаш усуллари ёрдам бермайдиган беморлар учун истиқболли экани айтилмоқда.
Қўшимча тадқиқотлар шуни кўрсатдики, IgE антитаначалари ўсимтанинг “иммун микро муҳитини” қайта дастурлаши ва уни иммуносупрессивдан иммуностимуляторли жавобга ўтказиши мумкин. Олимларнинг прогнозларига кўра, етарли миқдорда сармоя ва такомиллаштириш билан янги усул беш йил ичида клиник амалиётга киритилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг