Давлатимиз раҳбари Конституциямизда илк бор Ўзбекистонга ҳуқуқий давлат деган таъриф берилганига эътибор қаратди
Давлатимиз раҳбари Конституциямизда илк бор Ўзбекистонга ҳуқуқий давлат деган таъриф берилганига эътибор қаратди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Конституцияда инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид нормалар ҳам 3 баробар кўпайтирилди.
Бу – авваламбор барча соҳада қонун устуворлиги таъминланади, дегани. Бундан буён, қонунлардаги ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал бўлади.
"Энг муҳими, “Қонун – муқаддас, ҳар қандай ҳолатда ҳам адолатни қарор топтириш шарт!” деган қараш
жамиятнинг ҳар бир аъзоси, айниқса, мансабдорлар учун ҳаёт қоидасига айланиши керак.
Шу билан бирга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш учун судларнинг одил ва мустақил иш юритишини, албатта амалда таъминлашимиз зарур", - деди Президент.
Шу мақсадда, Асосий қонунда ҳеч ким суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмаслиги белгиланди; эркинликни чеклашга фақат суд қарори асосида йўл қўйилиши ҳақидаги қоида мустаҳкамланди; айбланувчига ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни “сукут сақлаш” ҳуқуқи биринчи марта алоҳида белгилаб қўйилди; адвокатлар мақоми оширилиб, улар терговчи ва прокурор билан тенг ваколатга эга бўлди.
Асосий қонунга киритилган бу илғор янгиликларни амалда жорий этиш осон бўлмайди, кўп жамиятлар бундай ўзгаришларни фақат орзу қилади.
Бунинг учун суд-ҳуқуқ идораларининг кадрлар салоҳиятини яхшилаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш зарур. Энг муҳими, терговчи, прокурор, судья, адвокатларнинг билим ва малакаси, маънавий дунёсини юксалтириш билан бирга аҳолининг ҳам ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳаммамизнинг дунёқарашимизни ўзгартириш талаб этилади.
"Қандай оғир бўлмасин, бу ишларни амалга оширишни замоннинг ўзи тақозо этмоқда", - деди Президент.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг