Давлат тилида таомнома тақдим этмаган емакхона жаримага тортилди
Рақобат қўмитаси реклама қонунчилигига риоя этмаган ва таомномани давлат тилида тақдим қилмаган умумий овқатланиш корхонасини жаримага тортди. Бу ҳақда қўмитанинг матбуот хизмати хабар қилди.
Ижтимоий тармоқлар орқали қолдирилган мурожаатга кўра, «Salmon Lazzat» ОК (Икром шашликхонаси) томонидан тегишли ҳужжатга эга бўлмаган ҳолда реклама жойлаштирилганлиги ва таомномада маълумотлар хорижий тилда тақдим этилгани маълум бўлди.
Бунинг натижасида, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан «Salmon Lazzat» ОКга нисбатан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Реклама тўғрисида»ги Қонунлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 75-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш Қоидалари» талаблари бузилиши аломатлари юзасидан иш кўриб чиқилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди ҳамда молиявий жарима қўлланилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг