Давлат рақами белгилари учун тўлов миқдори ўзгарди
Автотранспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида тўлов белгиланмоқда.
«Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Унга кўра, тўлов ставкалари қуйидагича миқдорда белгиланди:
Мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;
Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.
Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;
Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.
Йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида ундирилади;
Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.
Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;
Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан (ярим тиркамаларидан) бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 6,84 баравари миқдорида;
Автотранспорт воситалари, электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида.
Шунингдек, қуйидаги тўловларнинг ундирилиши бекор қилинди:
яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун БҲМнинг 70 фоизи миқдоридаги тўлов;
йўқотилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун БҲМнинг 1 баравари миқдоридаги тўлов;
йўқотилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдоридаги тўлов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг