Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш учун электрон платформа ишга туширилди
Фото: Халқ сўзи
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди.
Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш учун электрон платформа ишга туширилди.
HRM.ARGOS.UZ дастури Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори ҳамда «Рақамли давлат фуқаролик хизмати» концепцияси доирасида инсон ресурсларини ривожлантириш йўналишидаги бюрократик тўсиқларга чек қўйиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарлар ва инсон омилини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилди.
Эндиликда кадрларга оид иш юритув ҳужжатлари электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда фақат тизим орқали электрон шаклда қабул қилинади ва юритилади.
Платформа Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz ҳамда Ягона миллий меҳнат тизими — my.mehnat.uz электрон дастурлари билан интеграллашган. Ходимлар ва меҳнатга доир маълумотлар автоматик тарзда шаклланади.
Электрон тизим 2023 йил 1 январдан барча давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан, маҳаллий ҳокимликларда жорий этилмоқда.
Маълумот учун, ўтказилган таҳлилларга кўра 70-80 нафар ходим фаолият юритадиган битта ташкилот кадрлар бўлинмаси 1 ойда ўрта ҳисобда 3-4 пачка қоғоз ишлатади, бу 1 йилда 48 пачка ёки
200-250 килограммгача қоғоз дегани. Барча вазирлик ва идоралар, уларнинг қуйи тизимлари ҳамда маҳаллий ҳокимликларни ҳисобга олганда, бир неча тонна қоғоз сарфланаётганини англатади. Яъни кадрлар бўлинмалари умумий меҳнат вақтининг 45 фоизи ортиқча қоғозбозлик ва турли бюрократик юкламалардан иборат бўлган.
Жорий этилаётган автоматлаштирилган дастур буларнинг барчасини ўзида акс этган бўлиб, электрон ҳужжат алмашинуви тамойили асосида ишлайди. Бу билан, кадрлар бўлинмаларининг ортиқча қоғозбозлик ва турли бюрократик юкламаларига чек қўйилмоқда.
Платформа орқали:
вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнлар тўлиқ электрон тарзда амалга оширилади;
таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотлар ягона электрон базага жамланган ҳолда ахборот тўпланади ва унга ишлов берилади;
ходимлар давомати ва иш вақти ҳисоби табели, шунингдек, хизмат сафари, меҳнат таътили, меҳнатга лаёқатсизлик даври электрон шаклда қайд этиб борилади;
ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаб борилади;
кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архиви юритилади.
Бугунги кунда Дастурга 4 мингга яқин ташкилотлар уланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг