Давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинмоқда

12:17 13 Июнь 2022 Ҳужжатлар
955 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Сенатнинг йигирма еттинчи ялпи мажлисида Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Муҳокамада сенаторлар бугунги кунда давлат мулкини бошқариш бўйича ягона Қонун мавжуд эмаслигини, ушбу соҳани тартибга солувчи амалдаги қонун ҳужжатларида давлат мулкига эгалик қилиш, жумладан қайси мулкларни давлатда сақлаб қолиш, қайсиларини хусусийлаштириш бўйича аниқ мезонлар белгиланмаганлигини таъкидлади.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Шунингдек, республикада 25 мингга яқин давлат муассасаси ва 2 мингдан ортиқ давлат иштирокидаги корхоналар мавжудлиги, иқтисодиётда давлатнинг иштироки юқорилиги, жумладан, республикада фаолият кўрсатаётган 2 113 та корхона 70 дан ортиқ вазирлик ва идоралар томонидан бошқариб келинаётганлиги қайд этилди. 

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Янги Қонун билан давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинмоқда. Хусусан, давлат мулкини бошқаришнинг принциплари, давлат мулкига эгалик қилишнинг мезонлари белгиланмоқда ва давлат мулки республика ҳамда муниципал мулк турларига ажратилмоқда

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига муниципал мулкларни белгиланган мезонлар доирасида сотиш, ижарага ва ишончли бошқарувга бериш ваколати Қонун билан белгилаб берилмоқда. Давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувни жорий этишнинг асосий йўналишлари, давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этишда давлат мулкини бошқариш субъектларининг, яъни Вазирлар Маҳкамаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, давлат органлари ва ҳокимликларнинг ваколатлари белгиланмоқда. Шунингдек, давлат мулкини бошқаришда ҳисобдорлик, шаффофлик ва маълумотларни ошкор қилиш талаблари ўрнатилмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ушбу Қонунни қабул қилиниши давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришга, давлат мулкини бошқариш соҳасини янада такомиллаштиришга ҳамда бу соҳада Ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулиятини ҳамда ваколатларини аниқ белгилашга, давлат мулкини бошқариш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши қайд этилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

Ахборот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?