Давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди

Президентимизнинг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан Самарқанд вилоятидан ҳам ўқитувчилар давлат мукофотлари билан тақдирланган эди.
Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида ана шу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев барча устоз-мураббийларни самимий табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятига муваффақият тилади.
— Амалга оширилаётган ишлар кўлами кенг, ҳали бу йўналишда бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳам кўп. Биргалашиб таълим сифатини ошириб борсак, албатта, етук, баркамол авлодни шакллантирган бўламиз, — деди Адиз Бобоев.
Дарҳақиқат, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Самарқанд вилоятида ҳам мутлақо янгича мазмун ва шаклдаги замонавий мактаблар ва боғчалар барпо этилмоқда. Таълим сифати ҳам тубдан янгиланмоқда. Бу эса келгусида ҳар жиҳатдан илмли ёшларни тарбиялашда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг