Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузган мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади

13:31 13 Июнь 2022 Ҳужжатлар
1190 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

    Сенатнинг йигирма еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

     Қонун билан 4 та кодекс ва 3 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

   Хусусан, дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш ҳамда корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузганлик, шу билан бирга, шартнома мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида хўжалик юритувчи субъектларга мулкий зарар етказиш каби ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик бекор бўлмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

   Таъкидланганидек, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар доирасида қарздорликни ўз вақтида тўламаслик масаласи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс доирасида эмас, балки Фуқаролик кодексига мувофиқ кўриб чиқилиши лозим.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

   Шу билан бирга, адвокат касбий фаолиятини амалга ошириш чоғида яна бир қанча ҳуқуқларга эга бўлмоқда.

   Шу билан бирга, адвокат касбий фаолиятини амалга ошириш чоғида яна бир қанча ҳуқуқларга эга бўлмоқда.

   Жумладан, иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда судга қадар тайёргарлик чоғида ҳамда суд жараёнида давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан шартнома асосида экспертиза ўтказилишини ишонч билдирувчи шахснинг розилиги билан сўраш, экспертиза хулосаси иш материалларига қўшиб қўйилишини ва суд томонидан ушбу хулоса ишдаги мавжуд далиллар билан биргаликда баҳоланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

   Фуқаролик процессуал кодексига киритилаётган қўшимчаларга мувофиқ фуқаролик суд ишларини юритишда эксперт сифатида нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг эксперти ҳам иштирок этиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.

   Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

Ахборот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер